|
Мени сев, жонгинам, бўлгин вафодор, |
|
Севолгин қалбимдан лол бўлиб, мафтун, |
|
Мени деб тунларни ўтказгин бедор, |
|
Дунёни унутгин мени деб бутун. |
|
Мен сев, борлигим, борлигинг билан, |
|
Сен учун ер-осмон бирдай бўлсинлар. |
|
Изимга, сўзимга зорлигинг билан, |
|
Севиш на билмаслар, майли, кулсинлар. |
|
Мени сев, азизим, севгингни кўриб, |
|
Саботлар тимсоли тоғлар кул бўлсин, |
|
Садоқат париси пойингда чўри, |
|
Муҳаббат худоси, у ҳам қул бўлсин. |
|
Мен сев, борлигим, борлигинг билан, |
|
Сен учун ер-осмон бирдай бўлсинлар. |
|
Изимга, сўзимга зорлигинг билан, |
|
Севишни билмаслар, майли, кулсинлар. |